Биринчи турни Муборакда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши ўтказиб, рақиби дарвозасига жавобсиз учта тўп киритган "газчилар" мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлашди. "Машъал" - "Сўғдиёна" баҳсини Муборак тумани ҳокими Ғайрат Жовлиев стадионда кузатди. Мухбиримиз Номоз Чориев туман ҳокими билан куришиб, "Машъал"дан янги мавсумда нималарни кутаётгани ҳақида сўради.
"Муборак икки йил давомида катта футболдан бебаҳра қолиб кетди. "Машъал" футболни соғинган. Ҳар бир футболчи билан алоҳида гаплашиб , уларни мухлислар кутаётгани, ортларида Қашқадарё халқи турганини тушунтирдик. Клуб раҳбарлари, ҳомийларимиз футболни яхши кўради. "Машъал" аввалги мавқеини тиклаб олишига, жамоамиз кучлилар қаторида бўлишига мен ишонаман", - дейди Муборак тумани ҳокими Ғайрат Жовлиев.