Моутиньо: "Моуринью ҳеч қачон мамнун бўлмайди"

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 16:42
  • 990
  • 30

"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Жоау Моутиньо "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Моуринью - ўзига хос мураббий ва шундайлигича қолади. Ҳамма гап шундаки, у ҳеч қачон футболчиларидан мамнун бўлмайди ва кўпроғини хоҳлайди. Менимча, айнан шу жиҳат унинг ишини осонлаштиради. Мен ҳам бундай йўлни қўллаб-қувватлайман. Ҳар бир машғулотда футболчи максимал даражада ишлаши керак.

Ўз вақтида "Тоттенхэм"га ўтишим мумкин эди. Бироқ "Вулверхэмптон"ни танладим ва ҳозирги ҳолатимдан мамнунман", - деди Моутиньо.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar