Коронавирус эпидемияси сабабли ушбу баҳс 13 май кунига қолдирилди.
"Интер"га ўйинни душанба куни ўтказиш таклифи билан чиқдик. Шу йўл орқали биз ўйинда мухлислар ҳам бўлишини истагандик. Бироқ "Интер" раҳбарияти бунга розилик бермади. Клуб билан доимий алоқадамиз ва барча ўзининг позициясини яхши билади. Шунингдек, биз фақатгина клубнинг қизиқишларига қараб иш қилмаймиз. Ўртада мухлис томони ҳам бор. Бу паллада Англияда ҳам ўйинлар тез-тез кўчирилмоқда. Бироқ ҳеч ким бундан нолигани йўқ", - деди Пино.
Олдинроқ "Интер" директори Беппе Маротта учрашувни кўчириш чоғида А Серия раҳбарияти клуб билан маслаҳатлашмаганини айтганди.