Суперлига. "Қизилқум" - "Насаф" 1:3. Матнли трансляция

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 18:00
  • 729
  • 30

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" учрашуви бошланди.


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 

6. Хавфли вазият. "Насаф" ҳисобни очиши мумкин эди, аммо сўнгги зарба берилмади 

11. Ортда қолган вақт давомида меҳмонлар тўпни кўпроқ назорат қилишмоқда, "Қизилқум" эса ҳимояланмоқда 

13. "Қизилқум" футболчилари илк бурчак тўпини амалга оширишди, Муҳаммаджонов тўпни қайтариб юборди 

18. Жамоа аъзолари тўп учун курашда бир бирларини аяб ўтиришмаяпти, майдонда кескин кураш кечмоқда

22. ГООООООООООООООООООООЛ! Ҳусниддин Алиқуловнинг қўпол хатосидан кейин мезбонларнинг африкалик легионери Мккартни Навесеб пастки узоқ бурчакка аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди - 1:0. 

25. ГООООООООООООООООООООЛ! Шароф Муҳитдинов жарима зарбасидан ажойиб гол урди - 1:1.

30. Хавфли вазият!!! Абдихолиқов узатган тўпни Муҳитдинов тўхтата олмади...

30. ГООЛ! Абдихолиқов гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди 

37. Хавфли вазият! Бобир Абдихолиқов ўзи бошлаган ҳужумни зарба билан тугатди, ноаниқ

41. ГООООООООООООООООООООЛ! Бобир Абдихолиқов боши билан гол урди - 1:2.

45. Сунатилла Абдуллажоновнинг чамаси 16 метрлардан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

45+1. Биринчи бўлим тугади. Танаффус


46. Иккинчи тайм бошланди

47. ГОООООООООООООООООООООЛ! Бобир Абдихолиқов жарима майдони ташқарисидан ажойиб гол урди - 1:3. 



"Қизилқум" – "Насаф" 1:3 LIVE
1 март 2020 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 16:45
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Рустам Чориев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Шерзод Ражабов.

Голлар: Маккартни Навасеб 22, - 1:0. Шароф Муҳитдинов 25, - 1:1. Бобир Абдихолиқов 41, - 1:2. Бобир Абдихолиқов 47, - 1:3.

"Қизилқум": 1.Руслан Матниязов, 5.Абди Башимов, 7.Везиргелди Ильясов, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 21.Муҳсин Убайдуллаев (14.Файзулла Қамбаров, 46), 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов (11.Қадамбой Нурметов, 46), 29.Маккартни Навасеб, 75.Олег Толмасов, 77.Суннатилла Абдуллажонов.
Захира: 22.Артём Макосин, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 15.Воҳид Шодиев, 18.Нодирхон Камолов, 20.Хуршиджон Олимов, 27.Жаҳонгир Ҳусанов, 94.Дониёр Усмонов.

"Насаф": 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 8.Дилшод Саитов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров.
Захира: 13.Азамат Сойибов, 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 3.Илҳом Алижонов, 9.Харис Дилавер, 15.Жўрабек Маннонов, 18.Жавоҳир Эсонқулов, 50.Шохмалик Комилов. 

Огоҳлантиришлар: Руслан Маргиев 26, Қадамбой Нурметов 52,



Ўхшаш янгиликлар