Португалиялик футболчи овоз тўплаш якунларига кўра, 80 фоизлик натижа қайд этди. Иккинчи ўринда 14 фоиз билан Антони Марсьяль, учинчи қатор эса 6 фоиз овоз билан Люк Шоуга насиб этди.
Февраль ойида Фернандеш МЮ таркибида барча турнирларда 5 ўйин ўтказди ва 2 гол уриб, 2 ассистентликни амалга оширди.
25 ёшли хавбек қишки трансферлар ойнаси вақтида 55 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтди ва 2025 йилга қадар шартнома имзолади.