Месси 13 йил деганда бундай натижани илк бор қайд этди

  • Mr.NoBoDy 02.03.2020 09:42
  • 789
  • 30

Лео кетма-кет сафар ўйинида гол ура олмади.

“Барселона” Ла Лига 26-тури доирасида сафарда “Реал”га 0:2 ҳисобида ютқазди. Шу тариқа Лео Месси 13 йил ичида илк бор кетма-кет 7 та сафар ўйинида гол ура олмади. Бундай натижани ҳужумчи 2006 йил сентябридан 2007 йил мартига қадар ҳам қайд этганди. Ўшанда Месси кетма-кет 8 та сафар ўйинида гол ура олмаган.

Жорий мавсум сўнгги бор Месси сафар ўйини доирасида 2019 йилнинг 1 декабрида “Атлетико”га (1:0) гол урганди.

Ўхшаш янгиликлар