Бекхэм жамоаси илк расмий ўйинда мағлуб бўлди

  • Mr.NoBoDy 02.03.2020 11:42
  • 1065
  • 30

"Интер Майами" MLSдаги иштирокини муваффақиятсизлик билан бошлади.

АҚШда футбол мавсуми бошланди. Кўпчиликнинг эътибори янги, "Интер Майами" клубига қаратилган. Клуб хўжайини Дэвид Бекхэмдир.

Жамоа илк турда "Лос-Анжелес" билан ўйнади ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ягона голни ўтган мавсум тўпурари Карлос Вела урди.

"Интер" олдинроқ юлдуз футболчилар билан музокаралар ўтказган эди, аммо ҳозирча номдор ўйинчилар жамоада йўқ. Майами жамоаси кейинги ўйинни "Ди-Си Юнайтед"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar