Аёллар футзали. “Севинч” асосий рақибини мусобақадан чиқариб юборди

  • Mr.NoBoDy 02.03.2020 12:42
  • 960
  • 30

Бугун Жиззах шаҳрида футзал бўйича аёллар ўртасида XII Ўзбекистон Кубоги мусобақаси старт олди.

Ўзбекистон Кубоги учун баҳсларни финалга тенг учрашув бошлаб берди. Бундай дейишимизга сабаб, кейинги йилларда аёллар футболида шундай вазият вужудга келдики, “Севинч” ва “Бунёдкор W” жамоалари ўзаро асосий рақибга айланиб, барча совринларга давогарлик қилишмоқда. Февраль ойида Тошкентда ўтказилган футзал бўйича чемпионатда тошкентлик қизлар жамоаси зафар қучишган бўлишса, бугунги учрашувда “Севинч”нинг қўли баланд келди. Мусобақа низомига кўра, “Бунёдкор W” бугунги мағлубиятдан сўнг Кубок учун курашдан чиқиб кетди ва уйига йўл олади.

 Футзал бўйича аёллар ўртасида XII Ўзбекистон Кубоги

“Бунёдкор W” – “Севинч”  2:3 (2:2)

02.03.2020. Жиззах ш., “Сўғдиёна” СМ. 09:30да

Ҳакамлар: Хушнуд Атамуродов, Азиз Каримов, Санжар Рахмонов, Махмуд Рустамов.

Голлар: Людмила Карачик, 2’-1:0, Маҳлиё Сарикова, 19’- 2:2 – Гулзода Амирова, 4’-1:1, Саида Галимова (автогол) 7’-1:2, Малика Бурхонова, 24’-2:3.

“Бунёдкор W”: 1.Ольга Кахарова, 7.Людмила Карачик, 10.Саида Галимова (с), 15.Умида Зоирова, 17.Феруза Турдибоева.

Захира: 23.Зарина Саидова, 3.Зумраджон Назарова, 5.Камола Рискиева, 9.Маҳлиё Сарикова, 11.Гулчеҳра Эшмаматова, 14.Карина Косникова, 12.Зиёда Ирисбоева, 19.Нозимахон Эргашева, 77.Луиза Садирова.

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 9.Мафтнуа Шойимова (с), 27.Шодия Тошева,  37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 1.Лайло Тиловова, 8.Лайло Шодиева, 14.Гулзода Амирова, 15.Шоира Қултураева, 25.Диёра Эркинова.

Огоҳлантириш: Зумрат Назарова (5) – Мафтуна Шойимова (7). 

Ўхшаш янгиликлар