Трансфер ҳуқуқи "қироллик клуби"га тегишли бўлган ўйинчи ҳозирда ижара асосида "Реал Сосьедад"да ўйнамоқда.
21 ёшли норвегиялик футболчига "Арсенал" клуби даъвогарлик қилмоқда, клуб ярим ҳимоячи учун 55 миллион евро тўлашга тайёр.
Шунингдек "Манчестер Сити" ҳам ўйинчи учун курашда иштирок этмоқда.
Эдегор жорий мавсум Ла Лигада 22та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 6та ассистга эришди.