Гвардиола ҳар 23та ўйинда соврин ютмоқда

  • Mr.NoBoDy 02.03.2020 18:21
  • 663
  • 30

"Манчестер Сити" кеча Англия лига кубоги финалида "Астон Вилла" (2:1)ни мағлубиятга учратди.

Бу Хосеп Гвардиоланинг "шаҳарликлар" бош мураббийлигидаги 29-соврини бўлди.

Гвардиола ўртача ҳар 23та ўйинда битта соврин ютмоқда. Гвардиола "Сити"га қадар "Барселона" (14та соврин) ва "Бавария" (7та соврин)ни бошқарган.

"Манчестер Сити" испаниялик қўл остида барча 6та финалларни ютган: Англия Кубоги, уч бор Англия лига Кубоги ва икки бор Англия Суперкубоги.

Жамоа шунингдек сўнгги икки мавсумда АПЛ чемпионлигини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар