"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, Италия Кубоги доирасида "Ювентус" - "Милан" учрашуви олдидан икки клуб вакиллари ўзаро учрашишди ва унда ўйиннинг ўтишини муҳокама қилишди.
Италия матбуотининг маълумот беришича, баҳс катта эҳтимол билан мухлисларсиз ўтади. Айни дамда Турин, Ломбардия, Венето ва Эмилия-Романья каби шаҳарларда катта тадбирлар ўтказиш тақиқлаб қўйилган.