18 декабрь куни томонларнинг илк ўйинида ҳам ушбу посбон гол ўтказиб юбормаганди. Шу орқали Куртуа сўнгги 45 йилда бир мавсумдаги класиколарда гол қўйиб юбормаган илк дарвозабон бўлди.
Сўнгги бора 1974/75 йилги мавсумда Мигель Анхель икки "Эл Класико"да ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди.
"Реал" ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида "Барселона"ни қувиб ўтди ва пешқадамга айланиб олди.