Деулофеу жароҳати боис ярим йил майдонга тушолмайди

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 01:00
  • 885
  • 30

“Уотфорд” ҳужумчиси Жерар Деулофеу тиззасидан жароҳат олди.

Бу ҳақда инглиз клубининг расмий Твиттер саҳифаси хабар бермоқда.

У АПЛ 28-турида “Ливерпул”га (3:0) қарши баҳсда рақиблар ҳимоячиси Виржил ван Дейк билан тўқнашувдан кейин жароҳатт олган. Яқин кунларда футболчи жарроҳлик столига ётиқизилади. Бу каби жароҳатл учун одатда камида ярим йил даволаниш зарур бўлади.

Деулофеу 2018 йилнинг ёзида “Барселона”дан “Уотфорд”га 13 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. У жорий мавсумда АПЛ баҳсларида 28 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.

Ўхшаш янгиликлар