“Арсенал” Эмери истеъфога чиққанидан бери 11 та сафар ўйинида ютқазмади

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 09:00
  • 738
  • 30

“Арсенал” Англия Кубогининг 1/8 финали доирасида сафарда “Портсмут”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Лондон клуби шу тариқа сафар баҳсларида мағлубиятсиз сериясини 11 та ўйинга (4 та ғалаба, 7 та дуранг) етказди. Сўнгги бори “тўпчилар” сафар ўйини доирасида 2019 йил 9 ноябрида “Лестер”га (0:2) ютқазганди. Бу ўйин Унаи Эмерининг жамоа бошқарувидаги сўнгги ўйини бўлганди. Шундан сўнг мураббий 29 ноябрда истеъфога чиқарилганди.

Ўхшаш янгиликлар