Рой Кин Бруну Фернандешни мақтади

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 09:42
  • 777
  • 30

Кинга МЮнинг янги хариди маъқул келди.

“Келганига 3-4 ҳафта бўлган футболчини мақташни хоҳламасдим. Бироқ у МЮ мухлисларини хурсанд қила олмоқда. Фернандешнинг юқори даражадаги ўйинчи эканлиги кўриниб турибди. Биз футболчининг жамоага киришиб кетиши учун вақт керак бўлишини тез-тез айтамиз. Бироқ Бруну жамоага жуда тез киришиб кетди. Бу эса унинг юқори сифатларга эга футболчи эканлигидан далолат беради”, — дейди Кин.

Маълумот учун, Фернандеш АПЛ доирасида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар