Назорат учрашуви. «Динамо» «Рубин»ни мағлуб этди

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 10:42
  • 777
  • 30

1 март кунидан бошлаб Тошкентда йиғин бошлаган “Динамо” жамоаси дастлабки назорат баҳсида майдонга тушди.

Про-лига “В” вакили Тошкентнинг “Рубин” клубига қарши ўтказилган учрашувда “Динамо” жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу куни Самарқанд жамоаси таркибида тажрибали ҳимоячи Алишер Юсупов кўрикдан ўтди. Мураббийлар назорат баҳсларида янги футболчиларни кўрикдан ўтказишда давом этишади.

Назорат учрашуви. 2 март

«Динамо» - «Рубин» - 2:0

Голлар: А.Юсупов 61, М.Ҳамралиев 76.

«Динамо»: Шоҳрух Раимов, Алишер Юсупов, Жасур Ўринов, Бунёд Исроилов, Аваз Агалиев, Комил Шарофутдинов, Бобур Қосимов, Жасур Азимов, Низом Норов, Шаҳбоз Нуритдинов, Амиржон Сафаров.

Захирадан тушган футболчилар: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Фарҳод Раҳматов, Шарофутдин Шобиров, А.Казимов, Т.Шарипов, Ж.Мухторов, Б.Аҳмаджонов, Ҳ.Аъламхонов, М.Ҳамролиев.

Ўхшаш янгиликлар