Хави: "Орзуим - "Барселона"ни шуғуллантириш"

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 14:42
  • 765
  • 30

"Аль-Садд" бош мураббийи Хави келажаги ҳақида фикр билдирди.

- Қатарда узоқ муддат қоламанми? Билмайман. Мураббий сифатида мени нима кутаётганини билмайман. Яқинда менда "Барса"да ишлаш имконияти пайдо бўлди. Январда мени чақиришди. Аммо, ҳозир мавриди эмас. Шундай экан, мен ҳали ҳам шу ердаман ва барчаси ёқмоқда. 

"Барселона"ни ёзда бошқаришим ҳақиқатми? Билмайман, аммо менинг келгусидаги мақсадим - "Барселона"ни шуғуллантириш. Бу орзу ва бу амалга ошади деб ўйлайман. Ёзда ёки ундан кейин, бунисини билмайман", - дейди Хави.

Ўхшаш янгиликлар