Фоден: "Еврода ўйнашни истайман"

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 15:21
  • 783
  • 30

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден Англия терма жамоаси таркибида Евро-2020да қатнашмоқчи.

"Мен Еврода ўйнашни хоҳлайман, аммо таркибда қандай футболчилар борлигини ҳисобга олсак, бу қийин бўлади. Умид қиламанки, Гарет Саутгейт ўйинни ["Астон Вилла"га қарши ўйин] кўрди ва ҳаракатларим унга ёқди.

Мен қила оладиган нарсам - яхши ўйин кўрсатиш. Биз у билан кўп гаплашмадик, аммо у мени кузатаётганини айтди", - дейди Фоден.

19 ёшли футболчи жорий мавсум "шаҳарликлар" таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 7та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар