МЮ трансферлар билан ишлаш масаласини яхшилаш учун янги бўлим ташкил этади

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 17:00
  • 1089
  • 30

"Манчестер Юнайтед" трансферларга ёндашувни ўзгартирмоқчи.

Клубда 8 нафар мутахассисдан иборат бўлган янги бўлим ташкил этилади. Ушбу бўлим манкунианликларнинг ҳар бир потенциал янги ўйинчиси бўйича маълумотларни таҳлил қилиб боради.

"Манчестер Юнайтед" олдинлари ҳам видео ва маълумотлар таҳлилидан фойдаланган. Аммо, "The Athletic" нашрининг маълумотига кўра улар бу йўналишда АПЛнинг бошқа клубларидан яхшигина орқада бўлиб келишган.

Янги бўлимга номзодлар билан аллақачон суҳбатлар бўлиб ўтмоқда. Уларнинг бари маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисидаги келишувга имзо чекишлари шарт.



"Манчестер Юнайтед" АПЛда 28 ўйинда 42 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг бешинчи поғонасида боришмоқда.


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Ўхшаш янгиликлар