32 ёшли футболчининг "Ювентус" билан тузган шартномаси ёзда якунига етади ва у эркин агентга айланган ҳолда бошқа клуб билан шартнома имзолаши мумкин.
Игуаиннинг хизматларига Бильбаонинг "Атлетик" клуби қизиқмоқда. "Атлетик"нинг трансфер сиёсатига биноан, клуб баск футболчисини сотиб олиши керак. Гонсало аргентиналик бўлишига қарамай, баск саналади.
Форварднинг бобоси Аргентинага келган муҳожир баск бўлган. Игуаин Францияда туғилган ва икки фуқароликка эга.
Игуаин "Ювентус"да 2016 йилдан бери ўйнамоқда, бундан олдин эса "Ривер Плейт", "Реал", "Наполи", "Милан" ва "Челси" клубларида ўйнаган.
Ҳужумчи жорий мавсум А Серияда 22та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этган.