ПСЖ Мбаппе юзасидан Франция футбол федерациясига хат жўнатди

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 22:00
  • 1056
  • 30

Бунга сабаб франциялик ҳужумчининг Токио-2020 Олимпиадасида қатнашиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатидан жой олгани бўлди.

Шу боис, парижликлар раҳбарияти Килиан Мбаппени тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига қўйиб юборишни хоҳламаяпти. Олимпиаданинг футбол баҳслари ФИФА томонидан белгиланмаган вақтларда ўтказилади. 

Ҳозирда, Франция ОТЖнинг қайдномасида 80 нафар ўйинчи бор. Якуний рўйхатга эса 18 ўйновчи футболчи ва 4 захира аъзоси киритилади. Шунингдек, уларнинг орасига 3 нафар ёши катта футболчини қўшиб олиш лимити ҳам мавжуд. 

Токио-2020'нинг футбол беллашувлари 23 июлдан 8 августга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Аввалроқ, 21 ёшли форвард Олимпиада чемпиони бўлишни истаётганини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар