"Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, жамоа раҳбарияти испаниялик футболчи билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги битим имзоламоқчи. Келишув амалга ошса, 27 ёшли хавбек йилига 4 млн евро (бонуслардан ташқари) маош олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Луис Альберто "Лацио" сафига 2016 йилда "Ливерпуль"дан 4 млн евро эвазига келиб қўшилганди. У бугунги кунга қадар "бургутлар" жамоаси сафида 124 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 24та гол ёздириб қўйишни уддалади.