Лэмпард: “Жамоамдан фахрланаман”

  • Mr.NoBoDy 04.03.2020 07:42
  • 897
  • 30

“Челси” устози Англия Кубоги доирасида “Ливерпуль” устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоам билан чиндан ҳам фахрланаман. “Ливерпуль” — АПЛдаги энг кучли жамоа. Улар қилаётган ишлар ҳақиқатдан ҳам қойилмақом. Олдинда йўл узоқ бўлса ҳам воқеликлардан роҳатланяпман. Билли Гилмор? Ёш ўйинчи учун ажойиб иштирок. Қойилмақом ярим ҳимоячи. У ҳамма нарсага қодир. У жуда кичкина, лекин катта шахсиятга эга. Бундай иштирокдан сўнг одамлар Билли ҳақида гапиришлари мумкин. У бунга лойиқ”, — дейди Фрэнк Лэмпард.

Ўхшаш янгиликлар