Дортмунднинг "Боруссия" клуби англиялик ўйинчини харид қилишга яқин

  • Mr.NoBoDy 04.03.2020 16:00
  • 696
  • 30

"Бирмингем"нинг марказий ҳимоячиси Жуд Беллингэм фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

16 ёшли футболчи Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтишга яқин.

Айни дамда клублар футболчининг трансфери борасида музокаралар олиб боришмоқда. Битим 30 миллион фунт стерлинг (34,5 миллион евро атрофида)га имзоланиши мумкин.

Жудга бундан аввал "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқаётган эди.

Беллингэм жорий мавсум Чемпионшипда "Бирмингем" сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар