Каталония клуби жамоанинг MSN триосини қайтариш мақсадида. Шу сабабли улар ПСЖ ҳужумчиси Неймарни сотиб олиш ишлари борасида бош қотиришмоқда. Бу ғоя "Барселона" етакчилари Лионель Месси ва Луис Суаресларга ҳам ёқиб тушди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йил 222 млн. евро эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтган эди. Бразилиялик жорий мавсум Лига 1нинг 15та учрашувида майдонга тушиб, 13та гол урди ва 6та голли пас берди.