Ўйинлардан бирида Мбаппе Эдинсон Каваниниг узатмасидан кейин рақибларини масхара қилиб гол уришга ҳаракат қилганди. 21 ёшли француз "рабона" услубида тўп киритимоқчи бўлди, аммо вазиятдан фойдалана олмади.
"ПСЖ учун 200та гол урган 32 ёшли Каванининг ўрнида бўлсам, Мбаппени кийим алмаштириш хонасида кутиб турардим ва у етиб келганида бошига мушт туширардим!", – деди Дюгарри RMC телеканалининг жонди эфирида.
Маълумот учун, Мбаппе Франция чемпионатининг жорий мавсумида 20та ўйинда майдонга тушиб, 18 гол, 6та голли узатмага муаллифлик қилган.