Брэйтуэйт тарихдаги энг яхши 4 футболчини айтди. Улардан 2 нафари мадридистлар

  • Mr.NoBoDy 04.03.2020 23:21
  • 804
  • 30

"Барселона" ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт тарихдаги энг яхши футболчилар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Дарвозабонлар орасида Петер Шмейхелни танлайман. У юртдошим бўлгани учун эмас, балки, кўплаб совринларга эга чиққани учун. Фикримча, у футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон.

Пуйолни энг яхши ҳимоячи деб биламан. У доим жамоа манфаатлари учун майдонда борини берадиган, ҳақиқий етакчи эди.

Зинедин Зиданни эса энг яхши ярим ҳимоячи деб биламан. Чунки у бир футболчи ютиши мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан ва ҳар доим муҳим паллаларда энг тўғри қарорларни қабул қила олган. 

Ҳужумчи, шубҳасиз, Роналдо. У менинг кумирим эди. Роналдога ўхшаш бошқа ҳужумчи кўрмаганман. У тенгсиз эди", – деди яқиндагина каталон клубига келиб қўшилган футболчи.

Ўхшаш янгиликлар