"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, итальян жамоаси Лаутаронинг ўрнига ярим ҳимоячи Артур, ижара асосида "Шальке"да ўйнаётган Жан-Клер Тодибо, "Бетис"га ижарага берилган Карлес Аленьяни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Қолверса, "нерадзуррилар" Мартинеснинг ўрнига янги ҳужумчи излаш ишларини бошлаб юборди. Ҳозирча номзодлар орасида "Аталанта" форварди Дуван Сапата ва "Челси" футболчиси Оливье Жиру бор.