Хамес ёзда «Реал»га қайтишни истамоқда

  • Mr.NoBoDy 23.02.2019 10:42
  • 1487
  • 30

«Бавария» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ёзда «Реал»га қайтишни истамоқда. Колумбиялик футболчи икки мавсумдан бери ижара асосида мюнхенликлар сафида фаолият юритмоқда.

As нашри тарқатган хабарга кўра, Хамес "Бавария" билан ижара шартномасини узайтирмоқчи эмас. Шунингдек, у немис клуби билан тўлақонли шартнома имзолашни истамаяпти.

Родригес "Реал" раҳбарияти билан учрашиб, Мадридга қайтиш нияти борлигини маълум қилмоқчи.

Хамес Родригес ушбу мавсумда "Бавария" сафида 18та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди. Футболчининг отаси 11 февраль куни берган интервьюсида «Ювентус»га ўтиш ўғли учун асосий мақсад эканини айтиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар