Сантьяго Солари: «Тақвим? Бу бизга боғлиқ масала эмас»

  • Mr.NoBoDy 23.02.2019 22:00
  • 1496
  • 30

«Реал» бош мураббийи Сантьяго Солари Испания Ла лигасининг 25-тури доирасида «Леванте»га қарши ўйин ва Испания кубоги доирасида «Барселона»га қарши кечадиган жавоб ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Леванте»га қарши ўйин ҳақида
"Биз ҳар бир учрашувга тайёргарлик кўрамиз ва максимал куч билан ўйнаймиз. «Леванте» – жуда тезкор жамоа. Улар буни ўзаро ўйинда исботлашди. Биринчи дақиқаданоқ катта эътибор билан ҳаракат қилиш лозим. Тўпсиз ўйинда тажовузкор бўлишимиз лозим. Тўп билан ўйинда эса ўз имкониятларимизни қидиришимиз керак".

«Барселона» кўпроқ дам олиш имкониятига эга бўлиши ҳақида
"Тақвим жуда қизиқ. Бу бизга боғлиқ эмас. Лекин биз қийин синовга жавоб беришга тайёрмиз".

Рамоснинг ЕЧЛда дисквалификацияга учраши мумкинлиги ҳақида
"Аввалроқ бу вазиятга баҳо бериб ўтдик. Бу борада шубҳамиз йўқ. Шунингдек, Рамоснинг ўзи ҳам изоҳ бериб ўтди".

«Барселона» Ла лига баҳсини бугун ўтказаётган бўлса, «Реал»нинг «Леванте»га қарши ўйини, эртага — 24 февраль куни бўлиб ўтади. «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги Кубок учрашуви 27 февраль кунига белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар