А серия. Эдин Жеко сўнгги сонияларда «Рома»га ғалаба келтирди

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 07:42
  • 1775
  • 30

Италия чемпионатининг 25-тури доирасида "Фрозиноне" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда томонлар ҳисобда "қувлашмачоқ" ўйнашди.

Баҳс бошида Чиано мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг 30-дақиқасида Жеко мувозанатни тиклади, аммо орадан 1 дақиқа ўтиб Пеллегрини "Фрозиноне"ни яна олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим сўнгида эса "Рома" нафақат ҳисобни тенглаштирди, ҳаттоки ғалабани ҳам илиб кетди. Дастлаб Пинамонти, қўшиб берилган дақиқаларнинг тўртинчисида Эдин Жеко римликларга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан кейин "Рома" ўз очколарини 44тага етказди. "Бўрилар" 4-поғонадаги "Милан"дан 1 очко ортда қолмоқда.

Италия А серияси, 25-тур
Фрозиноне – Рома 2:3 (1:2, 1:1)
Голлар: 1:0 – 5 Чиано, 1:1 – 30 Жеко, 1:2 – 31 Пеллегрини, 2:2 – 80 Пинамонти, 2:3 – 90 Жеко.
Фрозиноне – Спортьелло, Гольданига, Саламон, Капуано, Дзампано, Чибса (Тротта, 76), Вивиани, Кассата, Бегетто (Молинаро, 60), Чиано, Чиофани (Пинамонти, 67).
Рома – Ольсен, Сантон, Манолас (Фасио, 77), Маркано, Коларов, де Росси, Нзонзи (Дзаньоло, 65), Перотти, Пеллегрини, Эл-Шааравий, Жеко.
Огоҳлантиришлар: Эл-Шааравий (39), Жеко (42), Гольданига (68), Кассата (78).

Ўхшаш янгиликлар