ads


Испаниялик телебошловчи қиз Роналдунинг устидан кулди

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 11:51
  • 745
  • 30

Таниқли испаниялик телебошловчи Кристина Педроче "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Атлетико"га қарши ўйинда ўзининг тутишини танқид остига олди.

Ўйин пайтида "Атлетико" мухлислари Роналду ҳуштакбозлик қилган бўлишса, португалиялик уларга 5та бармоғини кўрсатиб, ўзининг ҳисобида 5та ЕЧЛ соврини борлиги ҳамда "матрасчилар" бундай совринга эга эмаслигига ишора қилди.

«Ҳа, шундай. Роналду беш марта Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан бўлса, «Атлетико» бу совринни бирор марта қўлга киритмаган. Шунингдек, Криштиану ҳисобида 5та «Олтин тўп», «Олтин бутса»лар ва яна 200 000та совринлар бор... Аммо унинг совринлар хонаси қанчалик катта бўлмасин, баъзи нарса сиғмай қолади.

Бу жуда яхши иш эмас. Шундай эмасми? Роналду, шунингдек, оёқ бармоқларидан ҳам фойдаланса бўларди», – деди журналист.

Шундан сўнг Кристина оёғининг 10та бармоғи ва қўлининг 9та бармоғини камерага кўрсатиб, ўз ҳаракатига изоҳ берди: "10+5+4 = 19 бўлади. Бу солиқларни яширгани учун Роналдуга солинган миллионлаб жарима миқдори".

Эслатиб ўтамиз, Испания суди Криштиану Роналдуга нисбатан 18,8 миллион евро миқдорида жарима ва 2 йиллик шартли қамоқ жазосини чиқарганди.

Ўхшаш янгиликлар