“Бу гапларни эшитдим. Кўпчилик, АПЛ титулини қаторасига иккинчи маротаба қўлга киритишимизга ишонади. Аммо бу кулгили. Бу Англия учун одатий ҳол.
2011 йил дортмунднинг “Боруссия”си билан Германия Бундеслигаси ғолиби бўлганимда, ҳеч ким кейинги мавсум ҳам титул қўлга киритишимиз кераклиги ҳақида айтмади.
Инсонлар биздан яна чампион бўлишимизни кутиши мумкин. Бунинг бўлиш эҳтимоли мавжуд. Бироқ, кейинги режалар ҳақида ўйласам, яна битта титул ҳақида қайғуришни хоҳламайман.
Буларнинг бари буни хоҳламаслигимизни англатмайди. Шунчаки, “ҳозир” ва “кейин” ўртасида кўп қадамларни босиб ўтишингиз зарур бўлади”, дейди германиялик мтуахассис.