Франциялик футболчи "яшиллар" сафида 2019/20 йилги мавсумни ижара асосида ўтказди.
"Тўпчилар"нинг хабарига кўра, лондонликлар французлар билан ўйинчининг Франция Кубоги финалида ўйнаши борасида музокаралар олиб боришган. Аммо, якунда келишувга эришилмади.
"Сент-Этьен" мамлакат Кубоги финалида пойтахтнинг ПСЖ жамоаси билан ўйнайди. Ўйин 24 июль куни "Стад де Франс"да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи муддатидан олдин якунига етган Франция чемпионатида 12та ўйинда майдонга тушди.