Баҳснинг 31-дақиқасида Сандер Берге ҳисобни очганди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Харри Кейн ўз голи билан тарози палласини тенглаштириб қўйганди. Бироқ бош ҳакам ВАР туфайли голни бекор қилди. Бунга сабаб сифатида ҳужумда футболчининг тўпни қўли билан ўйнагани келтирилди.
Умуман олганда, бу паллада Лукас Моура тўпни қўли билан ўйнагани рост. Янги қонунларга кўра, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳужумдаги футболчи тўпни қўли билан ўйнаб юборса ҳам, тўп қўлни топса ҳам ҳуштак чалинади.