Винисиус: «Реал»да ҳеч ким Мессидан чўчимайди»

  • Mr.NoBoDy 25.02.2019 12:42
  • 2246
  • 30

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Барселона»га қарши Испания кубоги ярим финал босқичи доирасида бўладиган ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Месси? Биз барчасига тайёрмиз. У ақлбовар қилмас ўйинчи, майдонда шундай ишларни бажарадики, бошқа одам унинг ишини такрорлай олмаган бўларди. Аммо "Реал"да ҳеч ким ундан чўчимайди — деди Винисиус.

«Реал» – «Барселона» ўйини 27 февралдан 28 февралга ўтар кечаси «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади. «Камп Ноу»даги дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Шунингдек, орадан 3 кун ўтиб — 2 март куни бу жамоалар Ла лига доирасида яна бир марта тўқнаш келишади.

Ўхшаш янгиликлар