Ла лига. «Реал» ушбу мавсумда пенальти тепиш бўйича пешқадам бўлиб олди

  • Mr.NoBoDy 25.02.2019 12:42
  • 1787
  • 30

Испания Примерасининг 25-тури доирасида«Реал» сафарда «Леванте»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонлар ҳар иккала тўпни пенальтидан киритишга муваффақ бўлди.

11 метрли жарима зарбаларидан Карим Бензема ва Гарет Бэйл самарали фойдаланишди. Жамоанинг доимий пенальтиси Серхио Рамос дисквалификация туфайли кечаги баҳсда иштирок этмади.

Ушбу мавсумда Ла лигада 11 метрли жарима зарбасини тепиш бўйича «Реал» пешқадам бўлиб олди. Ҳакамлар 8 марта Сантьяго Солари жамоаси фойдасига пенальти белгилашди.

Бу кўрсаткич бўйича «Қироллик клуби»нинг яқин таъқибчилари «Барселона» ва «Эйбар» ҳисобланади – 7тадан пенальти.

«Реал» жадвалда 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Барселона» – пешқадам, «Эйбар» эса 11-ўринда.

Ўхшаш янгиликлар