iks
ads

Пиоли 9 ўйинлик мағлубиятсиз серия ҳақида: “Милан” юқори даражага чиқмоқда”

  • Mr.NoBoDy 19.07.2020 10:00
  • 780
  • 30

“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли А серия навбатдаги турида “Болонья”га (5:1) қарши беллашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоа ўйинда завқ олмоқда.  Йигитлар вақтларини бирга ўтказаётганлари   машғулотлардаям, ўйиндаям сезилиб турибди. “Болонья” шунчаки оддий жамоа эмас, бугунги ўйин билан биз ўз йўлимизда тўғри давом этаётганимизга ишонч ҳосил қилдик. Биз ҳали олдимизга қўйилган мақсадга эришмадик. Шу боис концентрацияни сақлаб қолган ҳолда шу руҳда давом этишимиз лозим. 

Карантин боис эълон қилинган танаффусдан унумли фойдаландик, аммо энг муҳими менталитет. Қайтариб айтаман: биз нима ишни амлага ошираётганимизни тушуниб ета бошладик. Шу сабаб янада кўпроқ ва яхшироқ ишлашга интилаяпмиз.

Илгари биз турнир жадвалида ўзимиздан юқорида бораётган жамоаларн мағлуб этолмасдик. Яқинда “Лацио” ва “Ювентус”ни таслим этдик. Бу ўз-ўзида биз юқори савияга кўтарилганимиздан дарак беради”, деди Пиоли  DAZN эфирига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar