47 ёшида вафот этган Сурхондарё футболининг ёрқин намояндаси, Дўрмоновлар сулоласининг кенжа вакили, ўз вақтида “Динамо” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган Равшан Дўрмонов хотирасига Тошкентда футбол турнири ўтказилди.
Ушбу мусобақада 4та жамоа иштирок этди: "Интер", "Интер Спорт", "Полёт" ва "Сардор".
Кеча учинчи ўрин учун баҳсда "Интер Спорт" ва "Полёт" жамоалари куч синашишди. Унда "Интер Спорт" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Финалда эса "Интер" ҳамда "Сардор" тўқнаш келишди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса "Сардор"га омад кулиб боқди.
фото: Жаҳонгир Файзуллаев
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали