«МЮ» «Ливерпуль» билан ўйинда вақтни чўзиш учун болбойлардан фойдаланди

  • Mr.NoBoDy 25.02.2019 19:42
  • 1341
  • 30

Англия премьер-лигасининг 27-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» клуби «Ливерпуль»га қарши ўйинда (0:0) ижобий натижага эришиш учун майдон ташқарисидаги инсонлар хизматидан ҳам фойдалангани аниқ бўлди.

«МЮ» биринчи бўлимдаёқ 3та мажбурий ўзгаришни амалга оширди.

The Sun тарқатган хабарга кўра, «Юнайтед» бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер майдон четида тўпни узатиб турадиган болакайларга махсус кўрсатма бериб, улар «Ливерпуль» футболчиларига тўпни узатишда шошилмаслик кераклигини таъкидлаган.

Норвегиялик мутахассис бу орқали Андер Эррера, Хуан Мата ва Жесси Лингард майдонни тарк этганидан кейин жамоаси ўйин ритмига тушиб олиши учун учрашув вақтини чўзишга ҳаракат қилди.

«Манчестер Юнайтед» мураббийлари ҳар бир болбой билан гаплашиш учун майдон атрофи бўйлаб юришди. Балки, улар «Ливерпуль» футболчиларига тўпни узатишда шошмасликни таъкидлашгандир», – деди мухлислардан бири.

Ўхшаш янгиликлар