ads


Бэйл «Реал»дан норози эканини яшириб ўтирмаяпти

  • Mr.NoBoDy 25.02.2019 22:42
  • 828
  • 30

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл клубдаги ҳозирги ҳолатидан норози бўлмоқда. Бунга бир нечта сабаблар бор.

Биринчидан, Марсело ва Тибо Куртуа томонидан уэльслик футболчи ҳақида билдирилган фикрлар Бэйлга ёқмади. Бразилиялик ҳимоячининг айтишича, Гарет фақат инглиз тилида гапиради ва қолган футболчилар у билан имо-ишора орқали гаплашишига тўғри келади. Дарвозабон эса жамоадагилар уэльслик ўйинчини "гольфчи" деб аташларини айтган. Гарет бу спорт турига бўлган чексиз муҳаббати туфайли у ўз уйида гольф майдончасини яратган.

Иккинчидан, клуб бош мураббийи Сантьяго Солари асосий таркибда Винисиус Жуниор ва Лекас Васкесга кўпроқ ишонч билдирмоқда. "Леванте"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида захирадаги футболчилар каби Бэйл ҳам чигалёзди машғулотини ўтказаётганди. Аммо 69-дақиқада Крооснинг ўрнига Вальверде туширилганидан кейин Гарет машғулотни йиғиштирди ва жаҳл билан захира ўриндиғига бориб ўтирди. Марсело эса унга бейжикни ечиб, машғулотни давом эттириш кераклигини айтди, аммо футболчи бундай қилишдан бош тортди.

Марко Асенсио эса ёрдамчи мураббий Антонио Пинтус қўлостида машқларни давом эттираётганди. Мутахассис эса Бэйлнинг захира ўриндиғига ўтириб олганини кўриб, унга индамади. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Пинтус футболчининг ёнига келиб, машғулот ўташга буйруқ берди. Натижада 73-дақиқада Бэйл Бенземанинг ўрнига майдонга туширилди.

Бэйл 76-дақиқада белгиланган пенальтидан самарали фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо футболчи голни нишонлаш учун ўзига яқинлашаётган жамоадошларининг табрикларини қабул қилишни истамади. Жумладан, ўзига узатилган Лукас Васкеснинг қўлларини итариб ташлади.

Каземиро эса Гаретга интилаётган Регилонга ишора қилиб, уэльслик футболчининг ёнига яқинлашмасликни айтди. Бэйл фақатгина Карвахал, Начо ва Модричдан табрикларни қабул қилди.

Учинчидан, икки ҳафта олдин «Мадрид» футболчилари жамоавий кечки овқатга йиғилишди. Аммо Тони Кроос ва Гарет Бэйл ресторанга ташриф буюришмади. Тибо Куртуа эса ҳужумчи эрта ухлашга ётиши туфайли жамоавий кечки таомга келмаганини айтиб ўтганди.

Мана шу ҳолатларнинг барчаси Гарет Бэйл ва бошқа ўйинчилар ўртасида узилиш борлигини кўрсатиб бермоқда. Футболчи сўнгги пайтларда "Қироллик клуби" футболчилари билан деярли ҳазиллашмаяпти.

Шу боис, Бэйл имкон бўлиши билан "Реал"дан кетишини тахмин қилиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар