ads


Месси — энг яхши, Роналду топ-50га ҳам кирмади

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 07:42
  • 1798
  • 30

Football Observatory таҳлил маркази 2018 йил якунлари бўйича топ-5 чемпионатларида ўйнаётган футболчилар ўртасида энг кўп дриблинг ишлатган ўйинчилар рейтингини эълон қилди.

Биринчи ўринни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси эгаллади. Статистикага кўра, аргентиналик футболчи ҳар 19,2 дақиқада бир марта рақиб футболчисини муваффақиятли алдаб ўта олган.

Иккинчи поғонани «Ницца» ярим ҳимоячиси Аллан Сен-Максимен эгаллаган – 19,8 дақиқа, кучли учликка Эден Азар («Челси») кирди – 21 дақиқа.

Топ-10га қуйидаги футболчилар киришди: Наим Слити («Дижон»), Усмон Дембеле («Барселона»), Жейдон Санчо («Боруссия» Д), Маркус Тюрам («Генгам»), Жефф Рен-Аделаид («Анжер»), Уилфрид Заа («Кристал Пэлас»), Анхель Корреа («Атлетико»).

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе – 29-поғонада қайд этилган бўлса, «Ювентус» форварди Криштиану Роналду топ-50га кирмади.

Мазкур рўйхатга бир йил давомида 1800 (Германия Бундеслигаси учун 1500) дақиқадан кам ўйнамаган футболчилар киритилган.

Ўхшаш янгиликлар