ads


«Тоттенхем» юлдузи ҳақида, бу Алли ёки Кейн эмас

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 09:00
  • 802
  • 30

Вертоген ўз фаолиятида ҳимояни ҳар қандай нуқтасида бехато ўйнай олишини исботлаган. Бельгиялик футболчи учун мураббийнинг қандай тактика кўллашини фарқи йўқ, у ўз позициясида мукаммал ўйин намойиш этиб бера олади.

“Боруссия Дортмундга“ қарши ўйин, жамоалар таркиби эълон қилинганида бир савол туғилди. Почеттино нима қилмоқчи? Вертонген лотераль сифатида белгиланган “шпорлар” учун лотераль – ҳимоядан кўра, ҳужумга кўпроқ эътибор қаратадиган позиция.

 

Лотераль – жуда кўп югуриши керак. Мен иккилана бошладим Янда ҳимоядан ҳужумга, ҳужумдан ҳимояга югуриш учун куч етармикан? Ахир футболчини ёши 32 га қараб кетмоқда. Рақиб жарима майдончаси-чи? У ерда юқори техника керак ва энг асосийси прессинг.

Прессинг лотераль учун жуда муҳим жиҳат десам адашмайман. Вертонген эса... Назаримда нисбатан кучсизроқ нуқта айнан Яннинг позицияси эди, лекин мен адашган эдим. 

Биринчи бўлимда ҳимоячи юқорида санаб ўтилганларни беками кўст бажара олишини амалда исботлади: қўрқмасдан прессингга борди, ҳужумни қўллаб-қувватлади, дриблинг намойиш эта бошлади ва энг асосийси – Санчони зарарсизлантира олди.

 

Иккинчи бўлимда эса, футболчи қаҳрамонга айланди десак ҳам бўлаверади Ҳакимига босим уюштириб уни хато қилишга мажбурлади ва Сонга голли узатма амалга оширди. Бу гол ўйин тизгинини буриб юборди десак муболаға бўлмайди.

“Боруссия”нинг ўнг қаноти парчаланиб кетди. Вертонген Хакими ва Санчога унутилмас дарс ўтиб берди. Кейин эса ўзи ҳам гол урди.

Шундай қилиб, сўнгги уч йил давомида ҳимоя марказида барқарор ўйин намойиш этиб келаётган футболчи, ўзи учун янги бўлган позицияда майдонга тушиб, жамоасининг чемпионлар лигаси ¼ финалига чиқиши учун имкониятини анча яхшилаб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар