«Барселона» бугунги «класико» учун кенгайтирилган рўйхатни эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 08:42
  • 1290
  • 30

Испания кубогининг ярим финал босқичи доирасида бугун жавоб баҳси бўлиб ўтади. Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Реал" "Барселона"ни қабул қилади. Каталониядаги дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.

Вальверде Мадридга 19 нафар футболчи билан ташриф буюрди. Жароҳатидан фориғ бўлган дарвозабон Яспер Силессен ва ярим ҳимоячи Артур таркибга қайтишди. Кевин Принс Боатенг эса мураббийнинг қарорига кўра қайдномадан ўрин олмади.

Испания кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
"Барселона"нинг "Реал"га қарши ўйин учун қадномаси:

Дарвозабонлар: 1. Марк-Андре тер Штеген, 13. Яспер Силессен, 30.Иньяки Пенья

Ҳимоячилар: 2.Нелсон Семеду, 3.Жерар Пике, 15.Клеман Лангле, 18.Жорди Альба, 20.Сержи Роберто, 23.Самуэль Умтити

Ярим ҳимоячилар: 4.Иван Ракитич, 5.Серхио Бускетс, 7.Филиппе Коутиньо, 8.Артур, 21.Карлес Аленья, 22.Артуро Видаль

Ҳужумчилар: 9.Луис Суарес, 10.Лионель Месси, 11.Усмон Дембеле, 14.Малком

Ўхшаш янгиликлар