
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, Биличнинг ўрнини тажрибали англиялик мутахассис Сэм Эллардайс эгаллаган. 66 ёшли мураббий билан 1,5 йиллик шартнома имзоланган (2021/22 йилги мавсум охирига қадар). "Вест Бромвич" айни пайтда АПЛ турнир жадвалининг 19-поғонасини банд қилиб турибди.
