ads


Италиялик футболчи Ибрагимовичнинг жамоадоши бўлишга яқин турибди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 17:42
  • 1081
  • 30

Италиялик 32 ёшли ҳужумчи Жузеппе Росси фаолиятини MLSда давом эттириши мумкин.

“Скуадра адрзурра”нинг собиқ футболчиси бўлган Росси швециялик Златан Ибрагимович ҳаракат қилаётган “Лос-Анжелес Гэлакси” жамоаси билан шартнома имзолашга яқин турибди. Футболчи ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб, клубсиз ҳисобланади. Унинг охирги жамоаси эса “Женоа” бўлган.

Маълумот ўрнида, MLSнинг янги мавсумига 2 март куни старт берилади. “Лос-Анжелес Гэлакси” илк ўйинни ўз уйида “Чикаго”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар