МЮ ҳужумчиси "Ювентус"га ўтишга яқин

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 22:42
  • 1405
  • 30

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Ювентус"га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда "The Sun" нашри ишончли манба орқали хабар топган.

"Лукаку - Роналдунинг ашаддий мухлисларидан бири. У "Юнайтед"да асосий таркибдаги жойини йўқотиб бўлди, бироқ таслим бўлмоқчи эмас. Шунингдек, клуб қароргоҳида уни муҳокама қилишмоқда. Биз эса фақатгина кутишимиз керак", - деди манба.

Ромелу бу мавсумда жамоаси таркибида 34 ўйинда 9 гол киритди.

Ўхшаш янгиликлар