Сарри: "Кепа кейинги ўйинда майдонга тушишини кафолатлай олмайман"

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 10:42
  • 1862
  • 30

"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри "Тоттенхэм"га қарши АПЛнинг 28-тур баҳсида дарвозабон Кепа Аррисабалагани захирада қолдиргани ҳақида фикр билдирди.

"Бу тўғри қарор бўлди деб ўйлайман. Кепа жиддий хатога йўл қўйди. У клуб олдида жазоланди. Ҳаммаси шу билан якунланиши керак.

Кепа эртадан биз билан бўлади. У кейинги баҳсда майдонга тушишини кафолатлай олмайман, бироқ навбатдаги баҳсда содир бўлади. У мен учун ҳали ҳам асосий дарвозабон.

Уни кузатиб юра олмаймиз. Ёшлик хатоларга тўла бўлади. Асосийси уни вақтида тушуниш. Айни дамда бу савол мен учун якунланди" - дейди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар