Ҳаким Фузайлов: "Трансферлар ойнаси очилган вақтда таркибга кучли футболчиларни жалб этишни мақсад қилганмиз"

  • Mr.NoBoDy 03.06.2021 22:17
  • 3084
  • 30

Про-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Динамо" (1:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Про-лига жиддий чемпионат ҳисобланади. Сафар учрашувлари биз учун қийин кечаяпти. "Олимпик" сафида ёш ва малакали футболчилар йиғилган. Тимур Кападзе жамоа сафига жуда ҳам масъулиятли футболчиларни жамлаган ва 2 йилдан буён улар билан ишлаб келмоқда. Улар Про-лигада Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боришаяпти. Бундан ташқари жамоа турли даражада мусобақаларда иштирок этиб келаяпти, масалан яқинда улар Украинада бўлиб ўтган турнир ғолиби бўлишди. Бугунги ўйин қизиқарли ва оғир ўтди. Йигитлар охиригача курашишди ва ғалаба учун охиригача курашишди.

- Биринчи бўлимда ҳужумлар кам бўлгандек кўринди...


- Бу борада йигитларга тегишли кўрсатмаларни берганман. Рақибга тўпни топшириб қўймаслик керак. Биринчи бўлимда тўп назорати рақиб томонида бўлди. Иккинчи бўлимда бу борада биз устунлик қилдик.

- Марказда Ҳамролиевнинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?


- Ҳамролиевда бир оз хатолар кузатилди. Балки унда ҳаяжон бўлгандир, шунга бир оз шошиб қолди. Ўйин темпи юқори бўлди, бу ўйинда учрайдиган ҳолат.

Шунингдек, Ҳакимов билан даволаниш курсларидан сўнг жиддий гаплашиб оламиз.

- Трансферлар ойнаси очилган вақтдаги режалар қандай?


- Мавсум бошида вақт тиғиз эди. Трансферлар бўйича бизда хатолар ҳам йўқ эмас. Трансферлар ойнаси очилган вақтда таркибга кучли футболчиларни жалб этишни мақсад қилганмиз. Жамоа ҳомийлари ва раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек жамоа мухлисларига ҳам раҳмат айтаман. Биз бугун жароҳат туфайли мажбурий ўзгаришни ҳам амалга оширдик.


Ўхшаш янгиликлар