Франция президенти: “Бензема кўплаб французлар учун буюк футболчи ҳисобланади”

  • Mr.NoBoDy 10.06.2021 21:34
  • 573
  • 30

Франция президенти Эмманюэль Макрон “Реал” форварди Карим Бензема ҳақида гапирди.

Ҳужумчи 6 йиллик танаффусдан сўнг терма жамоага қайтди ва Евро-2020'да қатнашади.

“Бензема кўплаб французлар учун буюк футболчи ҳисобланади. У “Лион”да ажойиб ҳаракат қилган. Кейин Испанияга йўл олди ва “Реал” билан улкан ютуқларга эришди. Уни миллионлаб мухлислар кузатади. Бензема – бу ёш иммигрантлар учун муваффақият намунаси”, дейди Макрон.

Ўхшаш янгиликлар